Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШда газета таҳририятига ҳужум: 5 нафар журналист ҳалок бўлди

АҚШда газета таҳририятига ҳужум: 5 нафар журналист ҳалок бўлди

Фото:«Известия»

29 июнь куни АҚШнинг Мериленд штатида «Capital Gazette» nashri биносида отишма содир бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Анн-Арандел округи полиция бошлиғи ўринбосари Билл Крампф отишмада ҳалок бўлган инсонларнинг исмларини маълум қилди. Улар Уэнди Уинтерс, Ребекка Смит, Роберт Хайасен, Жерел Фишман ва Жон Макнамара.

Полициянинг маълум қилишича, уларнинг барчаси газета ходимлари бўлишган.

Отишма содир этган шахснинг исми ҳали ошкор этилмаган, лекин ОАВ унинг исми Жеррод Уоррен Рамос эканини ёзмоқда. Рамос газета билан бир неча бор судлашган ва интернетда газета ходимларини ҳақоратлаб келган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг