Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШда сўнгги 9 йилда уч юзга яқин мактабга ҳужум уюштирилган

АҚШда сўнгги 9 йилда уч юзга яқин мактабга ҳужум уюштирилган

«CNN» орасида «Northwestern» тадқиқот институти ҳам бўлган кўплаб ташкилотларнинг маълумотларига таяниб олиб борган тадқиқот натижаларини эълон қилди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Тадқиқотга кўра АҚШда 2009 йил 1 январдан бери жами 288 та мактабга қуролли ҳужум уюштирилган. АҚШ энг ривожланган 7 та давлат – «G7» мамлакатлари орасида мактабларга энг кўп ҳужум уюштириладиган (бошқа давлатларга нисбатан 57 фоиз кўп) давлат экан.

Сўнгги 9 йил мобайнида АҚШда 288 та, Канадада 2 та, Францияда 2 та, Англияда 1 та, Германияда 1 та мактабга ҳужум уюштирилган. Япония ва Италияда бундай ҳолат кузатилмаган.

Дунё миқёсида 2009 йил январдан ҳозиргача АҚШда 288 та, Мексикада 8 та, ЖАРда 6 та, Ҳиндистонда 5 та, Покистонда 4 та, Нигерияда 4 та, Афғонистонда 3 та, Францияда 2 та, Канадада 2 та, Бразилияда 2 та, Туркия, Греция, Хитой, Кения, Озарбайжон, Германия, Мўғулистон, Россия, Эстония, Ҳиндистон, Венгрияда биттадан мактабга ҳужум уюштирилгани аниқланди.

Испания, Австралия, Швейцария, Италия, Япония, Ҳолландия, Аргентина, Англия ва Ўзбекистондаги мактабларга умуман ҳужум уюштирилмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг