Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШда торнадо юз берди: қурбонлар бор

АҚШда торнадо юз берди: қурбонлар бор

Фото: «Корреспондент.net»

АҚШнинг Алабама штати Ли округида торнадо юз бериши оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net». Бундан ташқари бир неча киши жиддий жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган.

Округ шерифи Жей Жонснинг сўзларига кўра, қурбонлар сони ортиши мумкин, сабаби ҳозирда кўпчилик бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Маълум қилинишича, торнадодан энг кўп Борегар аҳоли пункти зарар кўрган. У ердаги кўплаб уйлар бузилган ёки зарар кўрган.

Хавфсизликни таъминлаш мақсадида округда бугун, 4 март куни барча мактаблар ёпилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг