Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШда ярим миллион доллар ерга сочилиб кетди

АҚШда ярим миллион доллар ерга сочилиб кетди

Фото:«Daily Mail»

АҚШнинг Индианаполис штати яқинида инкассатор автомобилидан ярим миллион доллар нақд пул сочилиб кетди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» маълум қилмоқда. Ҳодиса ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқда тарқалиб кетган, кейин эса штат полицияси ҳам расмий маълумот эълон қилган.

Айтилишича, машинадан 600 минг доллар сочилиб кетган. Полициянинг изоҳ беришича, ҳаракат пайтида машинанинг эшиги очилиб кетиб, пул халталари тушиб қолган. Зарба натижасида халталар ёрилиб, пуллар сочилган.

Йўлдаги пуллар кўпчиликнинг эътиборини тортиб, ҳайдовчилар машиналарини ташлаб пул тера бошлаган. Хабар қилинишича, баъзилар бутун халталарни ҳам олиб кетган.

Ҳодиса жойига етиб келган полициячилар одамларни пулларни қайтаришга мажбур қилишган. Полиция авариядан сўнг пул йиққан одамлар ўғирликда айбланишини маълум қилиб, уларни пулни қайтаришга чақирмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг