Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШдаги президент сайлови арафасида Ерга астероид яқинлашади

АҚШдаги президент сайлови арафасида Ерга астероид яқинлашади

Фото: «Meganoticias»

NASA бўлинмаларидан бирининг сайти хабар беришича, 2 ноябрда — АҚШ президентлиги учун сайловдан бир кун аввал Ерга 2018 VP1 астероиди минимал масофада яқинлашади.

Ушбу астероид 2018 йилнинг 3 ноябрь куни кашф этилган.

Астероид «Аполлонлар» оиласига мансуб, яъни йўналиши Ер орбитаси билан туташади.

Осмон жисмидан хавотирланиш учун асослар жуда оз. У биздан 383 минг километр олисликда учиб ўтиб кетади. NASA астероиднинг Ер атмосферасига кириши эҳтимолини 0,41 фоиз дея баҳолаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг