Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШдаги сайлов жараёнида «Facebook»ка Россиянинг 3500 та рекламаси жойлаштирилган

АҚШдаги сайлов жараёнида «Facebook»ка Россиянинг 3500 та рекламаси жойлаштирилган

Фото:«wirtualnemedia.pl»

АҚШ Демократик партияси разведка қўмитаси аъзолари 2016 йилда АҚШда президент сайлови жараёнида Россиянинг Америка фуқароларига «Facebook» орқали босим ўтказгани ҳақидаги ҳисоботни эълон қилди. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Ҳисоботда Россияда фаолият юритаётган «Internet Research Agency» (Интернет тадқиқотлари агентлиги) фирмаси «Facebook»ка 3500 та реклама жойлаштириб, оммага эълон қилган.

Интернет тадқиқотлари агентлиги «Facebook»да 470 саҳифа очиб, булар орқали 80 минг контент тузган. 3519 та реклама 11 миллион, 80 минг контент эса 126 миллион америкалик «Facebook» фойдаланувчисини чалғитган.

Рекламалар мазмунига АҚШдаги ирқчилик, миграция ва ноқонуний қурол-яроқ айланиши сингдирилган.

«Россия сайлов жараёнида оммавий ижтимоий тармоқлар орқали АҚШда хиёнат уруғларини экишга ҳаракат қилди», – деди сенатор Адам Шифф.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг