Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШнинг давлат қарзи рекорд даражага етди

АҚШнинг давлат қарзи рекорд даражага етди

Фото:«Express.co.uk»

АҚШ давлат қарзи тарихда илк бор 22 триллион долларга етди. Бу ҳақда АҚШ молия вазирлиги хабарида айтилмоқда.

Айни дамда қарзнинг аниқ миқдори 22,012 триллион долларни ташкил этиб, февралнинг бошидан бери аввалги натижага нисбатан 90 миллиард долларга кўпайган.

Бундан ташқари, охирги 11 ойликда давлат қарзи бир триллион долларга ўсган.

«USA Today»нинг ёзишича, Доналд Трамп президентлиги даврида давлат қарзи шиддат билан ўсмоқда. Бунга янги солиқ ислоҳотлари, мудофаа харажатларининг ошиб бориши ҳам сабаб бўлмоқда.

Аввалроқ, АҚШ давлат бюджети дефицити 2018 йилда 17 фозига ўсгани ва 779 миллиард долларни ташкил этган маълум бўлганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг