Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШнинг энг кекса фуқароси вафот этди

АҚШнинг энг кекса фуқароси вафот этди

Фото:«Twitter»

АҚШнинг энг кекса фуқароси бўлган Делфин Гибсон 114 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Гибсон яшаган Пенсилвания штати губернатори Том Волф ўзининг «Twitter»даги саҳифасида хабар қилган.

«Мен АҚШнинг барча фуқароларидан ёши улуғ бўлган Делфин Гибсон вафоти туфайли чуқур қайғудаман. У Пенсилванияда 90 йилдан кўпроқ яшади», — дея ёзган губернатор ўз саҳифасида.

Гибсон 1907 йилнинг 17 август куни таваллуд топган эди.

Гибсондан сўнг 113 ёшли Лесси Браун АҚШнинг энг  кекса фуқаросига айланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг