Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШнинг собиқ давлат котиби Керри Эрон билан ядро масаласини муҳокама қилган

АҚШнинг собиқ давлат котиби Керри Эрон билан ядро масаласини муҳокама қилган

Фото:«The Wall Street Journal»

АҚШнинг собиқ давлат котиби Жон Керри Эрон ташқи ишлар вазири Жавод Зариф билан ядро муаммосини ҳал қилиш учун бир неча марта учрашган. Бу ҳақда «Boston Globe» нашри хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, Керри ва Зариф ядро келишувини сақлаб қолишни муҳокама қилишган, аммо бу масала юзасидан қандайдир ечимга эришилганига аниқлик киритилмаган.

2015 йилнинг 14 июль куни Эрон ва олтита давлат (АҚШ, Россия, Хитой, Буюк Британия, Германия, Франция) Эрон атом муаммоси юзасидан тарихий келишувга эришган эди.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг