Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Араб давлатлари Сурияга авиақатновни тиклашга киришди

Араб давлатлари Сурияга авиақатновни тиклашга киришди

Фото: «NovostiNK.ru»

БАА, Ўмон ва Баҳрайн авиакомпаниялари Сурия пойтахти Дамашққа тўғридан-тўғри парвозларни тикламоқчи. Бу ҳақда Дамашқ аэропорти бош директори Шафа Нурийга таяниб «SANA» агентлиги хабар тарқатди.

Нурийнинг айтишича, «Oman Air» авиакомпанияси вакиллари Дамашқ халқаро аэропортига келиб, унинг техник ҳолати билан танишишга ҳам улгурган. Шунингдек, Баҳрайннинг «Gulf Air» ва БААнинг «Etihad» авиакомпаниялари ҳам Дамашққа парвозларни тиклашга тайёргарлик доирасида пойтахт аэропортининг техник ҳолати ҳақида маълумот сўраган.

Айни пайда Дамашқдан БААга парвозларни «Syrian Air» ва «Cham Wings» компаниялари амалга оширмоқда. Шунингдек, «Syrian Air» Баҳрайнга ҳам рейсларни йўлга қўйди. Дамашқдан Ўмонга эса БАА орқали бориш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг