Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Араб давлати бир ҳафталик мотам эълон қилди

Араб давлати бир ҳафталик мотам эълон қилди

Фото: «Harroktravels.com»

Баҳрайн бош вазири, шаҳзода Халифа ибн Салмон Ал Халифа 84 ёшида ҳаётдан кўз юмди, дея хабар берди мамлакат ҳукумати.

«Бош вазир Халифа ибн Салмон Ал Халифа вафот этди», – деб ёзади «Twitter»да қиролнинг маслаҳатчиси Набил Хамр.

«Bahrain News Agency» хабарига кўра, бош вазир АҚШдаги шифохонада жон берган. Қироллик бир ҳафталик мотам эълон қилинди. Шунингдек, 12 ноябрдан бошлаб қиролликнинг расмий идоралари уч кун ишга чиқишмайди.

Ибн Салмон Ал Халифа 1970 йилдан бери бош вазир лавозимини эгаллаб келганди. У қирол оиласининг энг нуфузли аъзоларидан бири ҳисобланган.

Халифа ибн Салмон Ал Халифа дунё бўйича энг узоқ муддат бош вазир лавозимида фаолият кўрсатган шахс сифатида тарихда қоладиган бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг