Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Аргентина ўтган йили йўқотган сувости кемасини топди

Аргентина ўтган йили йўқотган сувости кемасини топди

Фото: «РИА Новости»

Аргентина ҳарбий-денгиз кучлари 2017 йилнинг ноябрь ойида йўқолиб қолган «Сан-Хуан» сувости кемаси Атлантика океани тубидан топилганини маълум қилди. Кема бортида 44 киши бўлган.

Субмарина АҚШнинг «Seabed Constructor» кемаси ёрдамида 800 метр чуқурликдан топилди.

«Сан-Хуан» 2017 йилнинг 15 ноябрь куни Аргентинадаги ҳарбий-денгиз базасига қайтишда йўқолиб қолганди. Кема билан сўнгги алоқадан сўнг портлашга ўхшаш овоз қайд этилганди. Ҳалокатга нима сабаб бўлгани ҳануз аниқмас.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг