Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Арманистон президенти Пашинянни бош вазирликка тасдиқлади

Арманистон президенти Пашинянни бош вазирликка тасдиқлади

Фото:«ТАСС»

Бугун, 8 май куни Арманистон президенти Армен Саркисян мухолифатчи Никол Пашинянни мамлакат бош вазири этиб тайинлаш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда президент матбуот хизматига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.

Бундан аввалроқ, Арманистон миллий мажлиси Пашинянни мазкур лавозимга сайлаган. Жумладан у 53 та овоз зарур бўлгани ҳолда 59 та овоз олган, 42 та қарши овоз берилган. Бир ҳафта аввалги овоз беришда у 45 та овоз олган эди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 апрелида Серж Саргсян Арманистон бош вазирлигига сайлангач, мамлакатда норозилик намойишлари бошланган эди. Норозиликлар фонида Саргисян 23 апрелда истеъфо беришга мажбур бўлди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг