Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Асад Путинга :«Сурияликлар ўз уйларига қайтмоқда»

Асад Путинга :«Сурияликлар ўз уйларига қайтмоқда»

Фото:«Delfi»

Россия президенти Владимир Путин кеча Сочи шаҳрида Сурия президенти Башар Асад билан учрашди. Бу ҳақда «Hurriyet» хабар бермоқда.

Учрашувдан сўнг иккала етакчи брифинг уюштириб, Сурияда янги даврда сиёсий мулоқот ва мамлакатни қайта қуриш устувор вазифа эканини эълон қилди.

«Сурия қўшини сўнгги пайтларда терроризмга қарши муваффақиятли кураш олиб бормоқда. Суриянинг энг муҳим ҳудудларида террорчиларни қуролини ташлашга мажбур қилди», – деган Владимир Путин.

Россия президентининг айтишича, бу муваффақиятлар Сурияни қайта қуришга имкон туғдирар экан. Остона ва Сочи саммити натижаларидан сиёсий ечим топилишига умид уйғонган.

Башар Асад эса: «Аввалги учрашувларимиз билан бугунгиси ўртасида муҳим ижобий ўзгаришлар кузатилди. Даставвал халқаро терроризмга қарши Россия билан биргаликда курашамиз. Сурияда террорчилар қўл остидаги ҳудудлар олиб қўйилмоқда. Сурияликлар ўз уйларига қайтаяпти», – деди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг