Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Аср учрашуви бошланди

Аср учрашуви бошланди

Фото: «Вести.ru»

АҚШ президенти Дональд Трамп ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин бугун Сингапурда узоқ кутилган учрашув, таъбир жоиз эса, аср учрашувини амалга оширди. Бу ҳақда «Haber7» хабар бермоқда.

Учрашув бошланишидан аввал Трамп ва Ким Сингапурнинг Сентоса оролидаги «Capella» меҳмонхонасида суратга тушишди, яъни камералар олдига чиқишди.

Маҳаллий вақт билан соат 9:00 да иккала раҳбар АҚШ ва Шимолий Корея байроқлари олдида саломлашиб, кейин музокаралар ўтадиган хонага кириб кетишди.

Музокаралар ўтадиган хонага кираверишда яна бир бор суратга тушган раҳбарлар журналистлар учун қисқа баёнот беришди.

«Бугун жуда муҳим учрашув ўтказамиз», – деди Трамп.

«Бу ерга келиш осон бўлмади. Бир нечта тўсиқларни бартараф этдик», – деди Ким.

Кеча Оқ уйдан бугунги учрашувнинг дастлаб яккама-якка суҳбати 45 дақиқа давом этишини, иккала раҳбарга фақат таржимонлар ҳамроҳлик қилиши айтилган эди.

1,5 соат давом этадиган делегациялар учрашувидан сўнг тушлик дастурхони атрофида музокаралар давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг