Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ассанж ўлим жазоси бор мамлакатларга топширилмайди

Ассанж ўлим жазоси бор мамлакатларга топширилмайди

Буюк Британия «WikiLeaks» асосчиси Жулиан Ассанжни ўлим жазоси қўлланилувчи мамлакатларга топширмайди. Қўшма қироллик ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Алан Данкан Эквадор ташқи ишлар вазири Хосе Валенсия билан учрашувдан сўнг ушбу баёнотни берди.

«Икки мамлакат [Буюк Британия ва Эквадор] бу ҳақда келишиб олди», — «EFE» агентлиги дипломатдан иқтибос келтирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ассанж «WikiLeaks»га 2006 йили асос солган. Ўшандан бери агентлик сайтида қатор мамлакатлар ҳукуматлари (жумладан, АҚШ) фаолияти ҳақидаги махфий маълумотлар ёритиб келинмоқда. Шу муносабат билан журналистга нисбатан АҚШ адлия вазирлиги бир неча ўн банддан иборат айбловларни сиртдан илгари сурганди.

Кўп йиллар Эквадорнинг Лондондаги элчихонаси ҳудудидан бошпана топган Ассанж шу йилнинг баҳорида британ махсус хизматлари томонидан ҳибсга олинганди. Ассанжнинг АҚШга эстрадиция қилиниши бўйича эшитувлар 2020 йилнинг 24 февралидан кейин бошланиши маълум қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг