Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Австралия Қуддусни Исроил пойтахти сифатида тан олди

Австралия Қуддусни Исроил пойтахти сифатида тан олди

Фото:«Al Jazeera»

Австралия бош вазири Скотт Моррисон Қуддус шаҳри расмий равишда исроил пойтахти дея тан олинганини эълон қилди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Австралия Ғарбий Қуддусни Исроил пойтахти сифатида тан олади»— дея маълум қилган Моррисон «SBS» телеканали орқали намойиш қилинган чиқишида.

Вазир шунингдек, Австралия ҳукумати  бу шаҳарда савдо ва мудофаа ваколатхонасини очиш ниятида эканлигини билдирган.

Австралиядан ташқари, АҚШ, Гватемала, Чехия, Бразилия ва Гондурас Қуддусни Исроил пойтахти сифатида тан олган.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг