Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Австралияда иккинчи жаҳон урушидан қолган ўқ-дорилар портлади

Австралияда иккинчи жаҳон урушидан қолган ўқ-дорилар портлади

Фото: «Haber7.com»

Австралиянинг Ньюкастл шаҳрида Иккинчи жаҳон урушидан қолган ўқ-дорилар портлаб кетиши оқибатида икки киши яраланди. Бу ҳақда «Haber7.com» нашри хабар бермоқда.

Янги Жанубий Галлер штати полициясининг маълум қилишича, исми ошкор қилинмаган 37 ёшли киши 4 яшар қизи билан «Port Stephens» соҳилидан топиб олган ўқ-дориларни уйига олиб кетган.

Топилма олиб кетилаётган пайти портлаб кетган. Ота ва қиз яраланган. 

Жон Ҳюнтер шифохонасига олиб борилган ота ва қизнинг аҳволи яхши. 

Ўқ-дорилар топилган «Port Stephens» соҳили Иккинчи жаҳон уруши пайтида машғулотлар ўтказиладиган жой бўлган.  

Соҳил полиция назоратчиси Алан Жансон аҳолини яна шундай ҳолат кузатилмаслиги учун ҳушёрликка чақирган. Мабодо, қурол-яроғ ёки ўқ-дори топиб олинса, уларга қўл теккизмаслик айтилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг