Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Австралияда самолёт уйлар орасидан учиб ўтиб одамларни қўрқитиб юборди (видео)

Австралияда самолёт уйлар орасидан учиб ўтиб одамларни қўрқитиб юборди (видео)

Фото: «trinixy.ru»

Австралия Ҳаво кучларига тегишли «Boeing C-17» русумли самолёт Брисбен шаҳрида кўп қаватли уйлар орасидан жуда пастлаб учиб, одамларни саросимага солди, деб хабар бермоқда «Hurriyet.com.tr» нашри.

Одамлар деразаларининг ёнгинасидан самолётнинг учиб ўтганини кўриб, 2001 йилнинг 11 сентябридаги каби теракт амалга оширилишидан қўрқиб кетишган, дейилади «Daily Mail» хабарида.

Маълум бўлишича, самолётнинг бундай учиши авиашоу билан якунланиши керак бўлган «Riverfire» маданий фестивалига тайёргарлик бўлган. Парвоз обдон ўйлаб чиқилган ҳисоб-китоблар асосида амалга оширилган ва ҳеч кимга зарар етказмаган. Аммо шаҳар аҳолисининг тинчини бузган ва жуда кўп норозиликларга сабаб бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг