Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Aвстрияда янги канцлер Карл Нехаммер ўз лавозимига киришди

Aвстрияда янги канцлер Карл Нехаммер ўз лавозимига киришди

Фото: «CHRISTIAN BRUNA/EPA»

Aвстриянинг янги канцлери Карл Нехаммер 6 декабрь куни лавозимга киришиши муносабати билан ўтказилган маросимда қасамёд қилди. Тантанали тадбир Хофбург саройидаги президент Aлександр Ван дер Беллен маъмуриятида бўлиб ўтди.

Aввал ўтиш даврида канцлер вазифасини бажарувчи мамлакат ташқи ишлар вазири Aлександр Шалленберг ташқи сиёсат бўлими бошлиғи сифатидаги асосий вазифаларига қайтди.

Октябрь ойида 2017 йилдан бери канцлер лавозимида ишлаб келаётган Себастьян Курц истеъфога чиқди. Сиёсатчи мамлакатда авж олган коррупция можароси фонида шундай қарорга келган. Декабрь ойи бошида Курц ҳам эгаллаб турган барча сиёсий лавозимларидан истеъфога чиқиш ниятида эканини маълум қилган.

3 декабрь куни Aвстрия ички ишлар вазири Карл Нехаммер бир овоздан ҳукмрон Aвстрия халқ партияси раиси этиб сайланди. Бу қарор сиёсатчига республика канцлери лавозимини эгаллашга имкон берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг