Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Aёлни болалари кўз ўнгида зўрлаган шахслар ўлим жазосига ҳукм қилинди

Aёлни болалари кўз ўнгида зўрлаган шахслар ўлим жазосига ҳукм қилинди

Фото: «ВВC»

Покистонда аёлни фарзандларининг кўз ўнгида зўрлаган икки эркак ўлимга маҳкум этилди. Суд уларни зўрлаш, одам ўғирлаш, талончилик ва терроризмда айблади, дея хабар бермоқда ВВC.

Жиноят ўтган йилнинг сентябрь ойида содир этилган. Aёл икки фарзанди билан мамлакат шимоли-шарқидаги Лахор шаҳрига кечга яқин йўл олган, аммо машинасида бензин тугаб қолган. У қариндошлари билан боғланиш ва эвакуатор чақириш учун йўл четида тўхтаган. Шунда икки эркак машинасига бостириб кириб, уни зўрлашган ва талончилик қилишган.

Воқеадан сўнг шу заҳоти полиция айбни қисман жабрланувчига юклашга уринишган. Уларнинг фикрича, жабрланувчининг ўзи тунда кимсасиз йўлда кетган, ёнилғи даражасини текширмаган.

Полициянинг муносабати кенг жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлди, минглаб одамлар жабрланувчини айблаш тактикасидан воз кечишни ва қонунчиликни аёлларни яхшироқ ҳимоя қилиши учун ўзгартиришларини талаб қилиб, кўчаларга чиқдилар.

Расмийлар уларга қулоқ солишди ва Покистон декабрь ойида янги қонунларни қабул қилди. Унга кўра зўрлаш ишларини тезроқ кўриб чиқиш ва жазоларнинг қатъийлиги таъминланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг