Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Азимжон Асқаровнинг иши яна қайта кўриб чиқилади

Азимжон Асқаровнинг иши яна қайта кўриб чиқилади

Фото:«YouTube»

Олий суд янги очилган ҳолатлар бўйича бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм этилган ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров ишини кўриб чиқади. Хабарни Олий Суд матбуот хизматидагилар тасдиқлади, дея ёзмоқда Tnews.uz.   

Қайд этилишича, Бозор-Кўрғон туман суди иш материалларини Олий судга топширган.   

Азимжон Асқаров 2010 йилнинг июнь ҳодисаларидан кейин тартибсизликларни ташкиллаштириш ва милиция ходимини ўлдиришда қатнашганлик гумони билан қўлга олинган. Барча инстанциялардаги судлар қарори билан у умрбод қамоқ жазога ҳукм қилинган.   

2016 йилнинг апрелида БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси Қирғизистон расмийларини инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси ишни қайта кўриб чиқишга чақирди. Қўмита ўз қарорини ноқонуний қўлга олиш, қийноқлар қўллаш ва Азимжон Асқаровни оғир шароитларда сақлаш турилиши билан асослади. Қирғизистон суди ишни янги ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқди, бироқ ҳукмни ўзгаришларсиз қолдирди.   

2019 йилнинг 30 июлида унинг иши янги кодекслар кучга кириши муносабати билан жиноий қонунчилик декрминализацияга учрагани сабабли қайта кўрилганди. Чуй вилоят суди ҳуқуқ ҳимоячисини озод қилишдан бош тортди.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг