Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ироқнинг Тармия шаҳрида жангарилар ҳужуми натижасида етти киши ҳалок бўлди

Ироқнинг Тармия шаҳрида жангарилар ҳужуми натижасида етти киши ҳалок бўлди

Фото:«AP»

«Ироқ пойтахтидан шимолда жойлашган Тармия шаҳрида жангарилар ҳужуми оқибатида 7 киши ҳалок бўлди, 13 киши жароҳатланди», — деб хабар бермоқда «РИА Новости».

«Al-Sumaria» телеканалининг хавфсизлик кучларидаги манбасига кўра ҳужумни ИШИДнинг яширин бўлинмалари амалга оширган. Ҳужум муайян кишиларга қаратилган бўлган.

Шунингдек, у хавфсизлик кучлари шаҳарга кириш ва чиқиш йўлларини ёпгани ва жангариларни қидиришни бошлаганини таъкидлаган.

Аммо Ироқ хавфсизлик кучларининг матбуот хизмати ОАВнинг Тармиядаги ҳодисага ИШИД террорчи  гуруҳининг алоқаси борлиги ҳақидаги хабарини инкор қилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг