Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бангладешда чақмоқдан 9 киши ҳалок бўлди

Бангладешда чақмоқдан 9 киши ҳалок бўлди

Фото: «Sabah»

Бангладеш шимолидаги Сиражганж ва Магура шаҳарларида чақмоқ чақиши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди. Ўтган ҳафта ҳам айнан шу ҳудудда чақмоқ 5 кишининг умрига зомин бўлган эди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Метеорология мутахассисларининг таъкидлашича, иқлимнинг ўзгариши ҳамда дарахтларнинг кесилиши туфайли Бангладешда чақмоқ чақиши кўпаймоқда.

Табиий офатлар кўп кузатиладиган Бангладешда сўнгги 10 йил мобайнида 3 мингдан зиёд одам чақмоқ қурбонига айланган. Шу йилнинг ўтган 4 ойи мобайнида 150 киши чақмоқ сабабли ҳалок бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг