Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Банк ходимлари 50 минг банкнотани қўлда санашга мажбур бўлишди

Банк ходимлари 50 минг банкнотани қўлда санашга мажбур бўлишди

Фото: «Daily Mirror»

Хитойнинг Шанхай шаҳрида миллионер банкка бориб, ҳисобидаги пулни олган ва банк ходимларини 50 минг купюрани қўлда санашга мажбур қилган. Бу ҳақда Daily Mirror хабар бермоқда.

Хитойнинг Weibo ижтимоий тармоғида Sunwear тахаллуси билан танилган бой хизмат кўрсатишнинг ёмонлигидан шикоят қилган. Шу боис у ўз жамғармасини бир банкдан бошқасига ўтказишга қарор қилган. У иккита банк ходимидан керакли суммани тайёрлашни ва ҳамма купюрани қўлда санашни сўради. Улар бунинг учун ўзиям икки соат вақт сарфлашган.

Банк вакилларининг сўзларига кўра, давлатманд одам бинога ҳимоя ниқобисиз кирган. Ундан ниқоб тақишни сўраганда жаҳли чиқиб кетган. Уларнинг қўшимча қилишича, эҳтимол, шунинг учун у пулни олишга қарор қилган ва ишчиларни беш миллион иенани (қарийб 470 миллион сўм) санаб чиқишга мажбурлаган.

Кетишидан олдин миллионер қолган пулларини олиш учун ҳали яна қайтиб келишини айтган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг