Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Байденнинг ити яна одамни тишлаб олди

Байденнинг ити яна одамни тишлаб олди

Фото: «WHITE HOUSE / Reuters»

AҚШ президенти Жо Байденнинг Мейжор лақабли ити яна одамга ташланди. Бу ҳақда ўз манбаларига асосланиб CNN хабар бермоқда.

Уларнинг сўзларига кўра, уч ёшли овчарка «тишлаш ҳодисаси»га алоқадор бўлиб, оқибатда эркак тиббий ёрдамга мурожаат қилган. Таъкидланишича, жабрланувчи AҚШ Миллий парки хизмати ходими ҳисобланади. Ўша пайтда у Оқ уй майсазорида ишлаётган бўлган.

Биринчи хонимнинг матбуот котиби Жил Байден ўз навбатида овчарка сайр пайтида бир одамни тишлаб олганини маълум қилган. Унинг айтишича, одам жиддий жароҳат олмаган, аммо у ҳар эҳтимолга қарши Оқ уйдаги тиббиёт марказига мурожаат қилган.

Аввалроқ президентнинг ити хавфсизлик ходимини тишлаб олган эди. Хабарларга кўра, у кутилмаганда Мейжорнинг ёнида пайдо бўлиб қолган. Жонивор эса одамга «енгил жароҳат етказган».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг