Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Беларус ўлим жазосини кучайтирди

Беларус ўлим жазосини кучайтирди

Фото: «Delfi»

Беларус — Европа ва МДҲдаги ўлим жазоси қўлланилаётган ягона мамлакат. Отув йўли билан амалга ошириладиган ушбу жазо мамлакат судлари томонидан инсон ўлимига сабаб бўлган ўта оғир ҳолатлардаги жиноятлар учун қўлланиб келинган.

Мамлакат Миллий йиғини вакиллар палатаси Жиноят кодексига ўзгартишлар киритишни иккинчи ўқишда қабул қилди. Унда теракт амалга оширишга уринганлик учун ҳам ўлим жазоси қўлланилиши имкониятлари кўзда тутилган.

Беларус оммавий ахборот воситалари ёзишича, ушбу чорадан мақсад бузғункор унсурларни тийиб қўйиш ҳамда террорчилик фаолиятига қарши давлатнинг қатъиятли курашини намойиш этишдир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг