Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Беларусда протоколни имзолашдан бош тортган сайлов комиссияси аъзосининг жасади чиқди

Беларусда протоколни имзолашдан бош тортган сайлов комиссияси аъзосининг жасади чиқди

Фото: «News-front.info»

Волковиск шаҳридаги Багратион номли ҳарбий-тарихий музей директори Константин Шишмаковнинг ўлиги чиқди, дея хабар берди «Ангел» қидирув-қутқарув гуруҳи.

Константин 15 август куни ғойиб бўлганди. У рафиқасига қўнғироқ қилиб, ишдан бўшаганини ва уйга қайтаётганини маълум қилган. Бироқ шу-шу уйга етиб келмаган.

Маълумотларга кўра, 29 ёшли Шишмаков сайлов комиссияси аъзоси бўлганлиги учун президент сайловларида протоколни имзолашдан бош тортган.

«Ҳаммаси айнан 9-санада бошланганди. Ўшанда у сайлов комиссиясида бўлган. У билан яна бир йигит бор эди. Иккаласи ҳам якуний протоколни имзолашмаган. Ўғлимнинг айтишича, уларнинг ўрнига бошқалар имзо қўйишган», — дейди йигитнинг отаси.

Сайловдан кейинги норозиликлар

9 август куни Беларусда президент сайлови бўлиб ўтди. МСК маълумотларига кўра, унда амалдаги давлат раҳбари Александр Лукашенко 80,1 фоиз овоз билан ғалаб қозонди, иккинчи ўринни 10,12 фоиз овоз билан Светлана Тихановская эгаллади. Мухолифат бу натижаларни тан олмади, Тихановскаянинг ўзи эса Литвага жўнаб кетди.

Икки ҳафтадан бери республикада норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда, бироқ улар хавфсизлик кучлари томонидан аёвсиз бостирилмоқда. Дастлаб норози бўлганларга қарши кўзни ёшлантирувчи газ, сув тўпи, шовқинли гранаталар, резина ўқлар қўлланилди.

ИИВ маълумотларига кўра, норозилик намойишларининг дастлабки кунлари 6,7 минг киши ҳибсга олинган, юзлаб инсонлар жароҳатланган, улар орасида камида 120 нафари хавфсизлик кучлари ходимлари бор. Намойишчилардан уч нафари ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг