Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бельгияда одам суякларидан иборат девор топилди (Фото)

Бельгияда одам суякларидан иборат девор топилди (Фото)

Фото: «CC0/StockSnap»

Бельгиянинг Гент шаҳрида археологлар Авлиё Бавон черковида қазиш ишларини олиб бораётган вақтда одам суякларидан ташкил топган деворга дуч келишди, дея хабар берди «The Brussels Times» нашри.

Девор асосан катта ёшли одамларнинг сон ва болдир суякларидан барпо этилган бўлиб, уларнинг ораси бош суяклари билан тўлдирилган.

Одам қолдиқлари XV асрнинг иккинчи ярмига бориб тақалиши тахмин қилинмоқда. Бироқ археологлар «суякли девор»нинг XVII-XVIII асрларда қурилганини таъкидлашмоқда.

Олимларнинг фикрича, деворлар янги мозорлар учун жой тайёрлаш мақсадида черков қабристонини тозалаш вақтида кўтарилган. Тадқиқотчилардан бири Яниек де Гризенинг сўзларига кўра, қабристонни тозалаётганда суякларни шунчаки ташқарига чиқариб ташлаб бўлмасди, шу боис улар учун оссуарийлар – суяк қолдиқларини сақлаш учун махсус жойлар барпо этилган.

«Бу топилма Бельгияда ноёб», — дея таъкидлайди археологлар гуруҳи вакили Рубен Виллаэрт.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг