Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бельгияликнинг лотереясига 50 миллион евродан кўпроқ ютуқ чиқди

Бельгияликнинг лотереясига 50 миллион евродан кўпроқ ютуқ чиқди

Фото: «Day.az»

«EuroMillions» лотереясида қатнашган бельгияликка жек-пот насиб этди — бугундан у миллионер. Лотерея матбуот хизматининг хабарида айтилишича, ютуқ 50 миллион евродан кўпроқ.

Омадли бу инсон бешта асосий рақамни ва иккита «бахтли юлдуз»ни тўғри топган.

«EuroMillions» шарофати билан йилига бир неча нафар бельгиялик миллионерга айланмоқда. Шу йилнинг август ойида мамлакатнинг бир фуқароси 108 миллион евро ютганди, 2016 йил октябрида эса бельгиялик фаррош 168 миллион евро ютиб, қироллик тарихидаги энг омадли инсонга айланди. 2017 йилда мамлакатнинг икки фуқароси ушбу лотереяда қатнашиб, 153 ва 23 миллиондан ютиб олди.

«EuroMillions»нинг илк лотереяси 2004 йилнинг 13 февраль куни ўйналган бўлиб, унда Франция, Испания ва Буюк Британия фуқаролари қатнашган. 2004 йил октябридан яна олти мамлакат — Люксембург, Бельгия, Швейцария, Португалия, Ирландия ва Австрия лотереяга қўшилди. Лотереядан тушган ютуқ учун фақат Швейцарияда солиқ солинади. Битта лотерея чиптаси 2,5 евро туради. Иштирокчилар сони 200 миллион кишигача етади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг