Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Берлин полицияси черковда жанжал кўтарган одамни ўққа тутди

Берлин полицияси черковда жанжал кўтарган одамни ўққа тутди

Полиция ходими Берлиндаги бош черковда жанжал чиқарган кишига ўт очди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар тарқатган.

«Берлиндаги катта черковда бизнинг жамоа соат бешлар атрофида жанжалчига ўқ узган. У оёғидан яраланган», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Берлиндаги бош черковда отишма содир бўлгани, полиция ходими ўт очгани ҳақида хабар берган эдик.

Оқибатда камида 2 киши жароҳат олган.

Апрель ойида полиция ходимлари қўпорувчилик қилмоқчи бўлган 4 кишини Берлинда ўтказилган марафонда ҳибсга олган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг