Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Биринчи марта: коронавирусдан ўлим ҳолати Хитойдан ташқарида ҳам кузатилди

Биринчи марта: коронавирусдан ўлим ҳолати Хитойдан ташқарида ҳам кузатилди

Фото: Aaron Favila / AP

Филиппинда 44 ёшли эркак коронавирус оқибатида вафот этди, дея хабар берди РБК. 2019-nCoV коронавируси қурбонлари сони 300 нафардан ошди, жами касалланганлар сони — 14 минг нафар.

1 февраль куни бу мамлакатда яшаб келган 44 ёшли эркак айни шу касаллик оқибатида оламдан кўз юмгани ҳақида ЖССТнинг Филиппиндаги бўлими твиттерда хабар берди.

Бу Хитойдан ташқарида коронавирус оқибатида қайд этилган биринчи ўлим ҳолати ҳисобланади.

Хитойда эса коронавирус оқибатида вафот этганлар сони шанба куни кечки пайтга келиб 304 нафарга етган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг