Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Биз шу пайтгача кўрмаган ранглар олимларга кўринди

Биз шу пайтгача кўрмаган ранглар олимларга кўринди

Фото: «Ferra.ru»

Табиатда оддий инсон кўзи қабул қила олмайдиган ранглар мавжуд. Масалан, қизғиш-яшил ёки сарғиш-кўк ранглар. Бироқ Стэнфорд университети тадқиқотчилари лабораторияда мана шу рангларни кўра олиш учун шароит ҳосил қилишди. Бу ҳақда «Popmech» ёзмоқда.

Бизнинг кўзларимиз, ёруғлик частоталарининг ҳаммасини ҳам қабул қила олмагани боис, айрим рангларни кўриш имкониятидан мосуво. Бу рангларни шартли равишда «тақиқланган» ранглар десак ҳам бўлади.

Аксарият ранглар — ҳар икки маълумот каналининг бирлашган ахбороти, буни миямиз ўзича талқин қилади. Бунда қизил ранг яшилни «бекор қилади», сариқ эса кўкни. Шунинг учун ҳам биз ҳеч қачон қизғиш-яшил ёки сарғиш-кўк рангни кўра олмаймиз.

Инсон кўзи илғай оладиган қуёш спектри. Фото: «Wikipedia»

Тадқиқотчилар Хьюитт Крейн ва Томас Пиантанида сурат яратишди: унда қизил, яшил, сариқ ва кўк чизиқлар ёнма-ён жойлаштирилган. Сўнгра тадқиқотга жалб этилган ўнлаб кўнгиллиларга кўз ҳаракатлари ва рангли йўлаклар стабиллашувининг кўз тўридаги аксини кузатиб борувчи мослама ёрдамида суратга қараш айтилди. Кўнгиллиларга кўра, ранглар ўртасидаги фарқ борган сайин йўқолиб борган, гўёки улар бир-бирига оқиб ўтаётгандек кўринган.

Экспертлар шу тарзда, муайян шароит яратилса, инсон кўзлари «тақиқланган» рангларни ҳам кўра олишини исботлашди

Инсон кўз тўри пигментли эпителийси. Фото: «Wikipedia»
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг