Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

БМТ 2020 йилда глобал очарчилик кескинлашишидан огоҳлантирди

БМТ 2020 йилда глобал очарчилик кескинлашишидан огоҳлантирди

Фото: «Hashtelegraph.com»

Ўтган йили сайёрамиздаги 700 миллион киши очарчилик муаммосига йўлиққан эди, 2020 йилда вазият янада оғирлашади. Охирги беш йилда очлар сони 60 миллион кишига ошди. БМТ душанба, 13 июль куни ҳавола қилган ҳисоботда тафсилотлар очиқланган.

Мутахассислар овқат етишмовчилиги бўйича энг кўп ҳолатлар Осиёда (381 миллион киши очликдан азоб чекмоқда) кузатилаётгани, очарчилик энг тез Африкада (250 миллион киши) тарқаётганини қайд этишди. Учинчи ўринда эса Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси мамлакатлари — 48 миллион киши тўйиб овқат емасликдан қийналмоқда.

«Коронавирус пандемияси глобал озиқ-овқат тизимининг ҳимояланмаганлиги ва номувофиқлиги ҳолатларини борган сари кучайтиряпти. 2020 йилда очликдан азоб чекаётганлар қаторига яна 132 миллион киши қўшилиши кутиляпти», — дейилади БМТ ҳисоботида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг