Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

БМТ АҚШ ва Шимолий Кореяга таклиф билан чиқди

БМТ АҚШ ва Шимолий Кореяга таклиф билан чиқди

Фото:«The Financial Express»

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антонио Гутерреш АҚШ ва Шимолий Корея раҳбарлари ўртасидаги учрашув бекор бўлганидан сўнг икки давлат раҳбарларига конструктив мулоқот ўтказиш таклифини билдирди. Бу ҳақда «Haber7» хабар бермоқда.

БМТ Бош котиби Антонио Гутерреш Швейцариянинг Женева университетида бўлган йиғилишда АҚШ президенти Доналд Трамп билан Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ўртасида шу йил 12 июнь куни Сингапурда ўтказилиши режалаштирилаётган учрашувнинг бекор қилинганидан ҳайратда қолганини яширмади.

Антонио Гутерреш Корея яриморолида тинчликни асраш бўйича иккала мамлакат етакчиларига конструктив мулоқот ўтказиш таклифини билдирди.

Кеча АҚШ раҳбари Шимолий Корея президентига учрашув бекор қилингани ҳақида мактуб йўллади.

Аввалроқ эса расмий Пхенян АҚШ билан Жанубий Корея ўртасида шу йил 14–24 май кунлари ўтказилган ҳарбий операциялардан ҳамда ядровий қуролсизланиш бўйича зуғумдан ҳадикда эканини, бундай ҳолат давом этаверса, Сингапур учрашуви бекор қилинишини айтган эди.

АҚШнинг бу ҳаракати Шимолий Корея Хамгён шаҳридаги ядровий полигонини ёпаётган бир пайтга тўғри келгани ташвишли ҳолат.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг