Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

БМТ Панжшердаги вазиятни баҳолади: толибонлар «узил-кесил зарба» бермоқчи

БМТ Панжшердаги вазиятни баҳолади: толибонлар «узил-кесил зарба» бермоқчи

Фото: «Tj.sputniknews.ru»

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Aфғонистоннинг Панжшер вилоятидаги қарама-қарши томонларни тинч аҳоли орасида талафотларнинг олдини олишга чақиради, деди БМТ бош котиби расмий вакили Стефан Дюжаррик.

Брифингда Панжшердаги вазиятни изоҳлашни сўрашганида Дюжаррик шундай деди:

«Давом этаётган ҳар қандай жанглар бизни жуда хавотирга солмоқда — улар  гуманитар вазиятни қийинлаштиради, ёмонлаштиради. Бу кириш билан боғлиқ муаммолар сонини оширади».

«Ҳар қандай можарода бўлгани каби, томонларни аҳоли орасида қурбонларнинг олдини олиш, фуқаролик инфратузилмасига зарар етказмасликка чақириш муҳим», — деди у.

Aввалроқ оммавий ахборот воситалари Толибон пайшанба куни кечқурун ёки жума оқшомида Панжшер вилоятига «узил-кесил зарба» беришни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эди.

Панжшер толибонлар назорат ўрнатмаган ягона вилоят бўлиб қолмоқда. У Кобул шимоли-шарқидаги тоғли ҳудудларда жойлашган.

Пайшанба куни Al-Jazeera телеканали «Толибон» манбасига таяниб хабар беришича, толибонлар қаршиликлар етакчиси Aҳмад Маъсуд билан музокаралар муваффақиятсиз тугаганидан сўнг Панжшер вилоятида Aфғонистон қаршилик фронти кучларига қарши ҳарбий операцияни бошлашга қарор қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг