Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

БМТ Қирғизистонда ўғирлаб кетилган келиннинг ўлдирилишига муносабат билдирди

БМТ Қирғизистонда ўғирлаб кетилган келиннинг ўлдирилишига муносабат билдирди

Видеодан лавҳа

БМТ Қирғизистон фуқароси Айзада Канатбекованинг ўлдирилишига муносабат билдириб, аёлларни ўғирлаш ва мажбурий никоҳларни тўхтатишга чақирди.  Бу ҳақда халқаро ташкилотнинг бир кун олдин тарқатилган баёнотига таяниб EADAILY хабар бермоқда. 

«Ала качуу (қиз ўғирлаш — таҳр.)нинг навбатдаги қурбони Айзада Канатбекованинг вафоти ҳақидаги хабар, бу ғайриинсоний амалиётга чек қўйиш зарурлиги ҳақида фожиали эслатмадир.  Қирғизистондаги ва дунёнинг барча мамлакатларидаги аёллар ва қизлар ўз мамлакатларида ўғирлаш ва зўравонликка дучор бўлмасдан хавфсиз ҳаракатланиш ҳуқуқига эга», — дейилади БМТ баёнотида.

Ташкилот «Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ва Қирғизистон Бош вазири Улуғбек Мариповнинг Айзаданинг ўлимини қабул қилиниши мумкин бўлмаган миллий фожиа деб таърифлаган расмий баёнотларини мамнуният билан қабул қилиши»ни айтган.

Эслатиб ўтамиз, 5 апрел куни эрталаб Бишкек марказида бир нечта эркак 26 ёшли Айзада Канатбековани ўғирлаб кетишган эди. Ўғирлаш ҳолати (қиз қаршилик кўрсатган) ва автомобилнинг давлат рақами кузатув камераларига тушиб қолган. Бироқ, полиция уни қутқара олмаган. Ўғирланган дея тахмин қилинган қиз икки кун ўтиб, ўлик ҳолда топилади.

Қирғизистон оммавий ахборот воситаларида ўғирлаб кетувчининг, қизни узоқ вақтдан бери севганлиги, уйланиш ниятида бўлганлиги ҳақидаги хабарлари эълон қилинмоқда. Ҳозирда «куёв»нинг тахминий шериклари ҳибсга олинган.

Бишкек ва Ўшда 8 апрел куни оммавий намойишлар бўлиб ўтди. Норози бўлиб кўчага чиққанлар қиз ўғирлашга одат сифатида эмас, балки оғир жиноят сифатида муносабатда бўлишни ва шунга мувофиқ айбдорларни жазолашни талаб қилдилар.

Намойишчилар, шунингдек, Ички ишлар вазирлиги ва Бишкек бош ички ишлар бошқармаси раҳбариятининг истеъфосини талаб қилишган.

Уларнинг фикрига кўра, ички ишлар органлари марҳума қизни қидиришга вақтида киришмаган, чунки қутқариш ниятида бўлмаган. Айзада тимсолида жамият барча қизларни ўғирлаш ва мажбурий никоҳдан ҳимоя қилишга ҳаракат қилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг