Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

БМТ расмийси дунёни «мисли кўрилмаган инқироз»дан огоҳлантирди

БМТ расмийси дунёни «мисли кўрилмаган инқироз»дан огоҳлантирди

БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури ижрочи директори Дэвид Бислининг айтишича, жаҳон ҳамжамияти озиқ-овқат инқирозини енгиб чиқмаса, дунёни оммавий очарчилик, беқарорлик ва оммавий миграция кутмоқда.

Бу ҳақда у Халқаро ишлар бўйича кенгаш сайтида ташкил этилган муҳокама доирасидаги чиқиши чоғида маълум қилган. 

Бисли айтганидек, дунё аллақачон «мисли кўрилмаган инқирозга» дуч келмоқда.

«Агар биз у билан стратегик ва самарали курашмасак, бизни оммавий очарчилик, ўнлаб мамлакатларнинг беқарорлиги ва оммавий миграция кутмоқда», деди у.

Унинг сўзларига кўра, 2023 йил ҳозиргисидан ёмонроқ бўлиши мумкин.

БМТ расмийсига кўра, Жаҳон ҳамжамияти яқин 6-12 ой ичида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошиши сабабли қийинчиликларга дуч келади ва агар муаммо ҳал этилмаса, дунёда озиқ-овқат тақчиллиги бошланади. 

Аввалроқ, Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба дон етказиб бўйича келишувга эришилганини маълум қилганди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг