Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

БМТ Украинага ёрдам бериш учун маблағ етмаётганини маълум қилди

БМТ Украинага ёрдам бериш учун маблағ етмаётганини маълум қилди

Фото:«РИА Новости»

БМТнинг Украина бўйича гуманитар дастурлар координатори Нил Уолкер ташкилот мамлакатдаги можаролардан зарар кўрган аҳолига ёрдам бериш учун етарли маблағга эга эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар қилмоқда. Гуманитар масалалар координацияси бўйича бошқарма баҳосига кўра, жорий йилда Украинадаги операцияларни амалга ошириш учун 187 миллион доллар талаб этилади. Уолкернинг айтишича, ташкилотнинг гуманитар агентликлари Украинанинг жануби-шарқий қисмида яшовчиларга ёрдам бериш учун керак бўлган маблағнинг фақат уч фоизигагина эга.

«Бугун мен аъзо мамлакатлардан Украинадаги можаролар оқибатида зарар кўрган инсонларни қўллаб-қувватлашларини ва етишмаётган 97 фоиз маблағни йиғишга ҳисса қўшишларини сўрайман. Мен низолашаётган томонларни халқаро гуманитар ҳуқуқларга риоя қилишга чақиришда давом этаман. Тинч аҳоли ва фуқаровий инфратузилма ҳимоя остида бўлиши лозим», — деди Уолкер БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармасининг Украинадаги вазият борасидаги брифингида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг