Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Болаларни зўрлаб ўлдирган қотил омма кўз ўнгида қатл этилди

Болаларни зўрлаб ўлдирган қотил омма кўз ўнгида қатл этилди

Фото: «Yahya Arhab / EPA-EFE»

Исёнчи хуситлар болаларнинг учта қотилини оммавий равишда қатл этишди. Ўлим жазоси Яманнинг исёнчи гуруҳлар томонидан назорат қилинадиган ҳудудида амалга оширилган, дея хабар бермоқда France 24.

Маҳкумлар майдоннинг ўртасидаги гиламларнинг устига қорни билан ётқизиб қўйилган ва ҳар бирининг орқасидан ўқ узилган. Жасадлар гиламга ўралиб, сўнг махсус сумкаларга жойланган ва олиб кетилган. Шу билан бирга, ҳарбийлар ва полициядан ташқари, воқеа гувоҳлари ҳам бўлган, уларнинг аксарияти телефонда бўлаётган воқеаларни видео тасвирга олишган.

Қатл қилинганлардан бири рафиқаси билан жанжаллашиб қолгандан сўнг ўз қизларини чўктириб ўлдирганликда айбдор деб топилди, яна иккитаси 8 ёшли болани зўрлаб ўлдиришган. Бу 2018 йилдан бери Хуситлар ҳудудида омма олдида ижро этилган биринчи қатл ҳисобланади. Ўшанда улар болаларни ўлдириш ва зўрлашда айбдор деб топилган уч кишини осиб ўлдиришганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг