Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Болтиқ мамлакатлари Россия электр энергиясидан фойдаланишни тўхтатди

Болтиқ мамлакатлари Россия электр энергиясидан фойдаланишни тўхтатди

Фото: Pravda.ru

Литва энергетика вазири баёнот беришича, Болтиқ мамлакатлари кеча, 22 майдан бошлаб Россия электр энергиясидан фойдаланишни тўхтатди.

Nord Pool Европа электр энергия биржаси Россия электр энергиясининг Болтиқ мамлакатларидаги ягона импортчиси «Интер РАО» билан энди савдолашмайди.

Литва электрга эҳтиёжини маҳаллий ишлаб чиқариш ҳамда Швеция, Польша ва Латвия билан бирлаштирувчи тармоқдан импорт эвазига қопламоқчи.

Литва электр таъминоти оператори Litgrid маълум қилишича, сўнгги йилларда Россиядан импорт мақсадли тарзда камайтириб келинган. 2021 йилда Россия Литванинг электрга эҳтиёжининг 16 фоизини қоплаган.

Мамлакат энергетика вазири Дайнюс Крейвис Россия электр энергиясидан воз кечилишини Литва энергетика мустақиллигига эришиши йўлидаги муҳим қадам, деди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг