Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бомбали хатларни жўнатишда гумондор шахс Флоридада қўлга олинди

Бомбали хатларни жўнатишда гумондор шахс Флоридада қўлга олинди

Фото: AP Photo/Seth Wenig

АҚШнинг Флорида штатида сиёсатчилар манзилига бомбали жўнатмалар юборишда гумонланган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда «CNN»га асосланиб «Meduza» хабар берди.

«NBC» маълумот беришича, номи сир тутилаётган эркак киши сўроқ қилиняпти. Ҳозирча бошқа тафсилотлар очиқланмаган.

Сўнгги кунларда қўлбола портловчи қурилмалар жойланган жўнатмалар сиёсатчилар Барак Обама, Жо Байден, Ҳиллари Клинтон, бизнесмен Жорж Сорос, актёр Роберт Де Ниро ҳамда бир неча нафар конгрессменга жўнатилганди. Бу инсонларни бирлаштириб турувчи бир жиҳат бор — уларнинг барчаси Дональд Трамп юритаётган сиёсатни ёқтиришмайди.

Барча бомбали почта жўнатмалари тескари манзилига республикачи конгрессмен Дебби Шульцнинг Флоридадаги қароргоҳи кўрсатилганди.

Шу пайтгача аниқланган бомбали жўнатмалардан ҳеч ким жабрланган эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг