Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бориб бўлмас орол

Бориб бўлмас орол

Фото:«Сиол»

Ҳинд океанидаги «жумбоқли орол» номини олган Сентинел оролида яшайдиган қабила сайёрамиздаги энг изоляцияланган жамоадир. Бу ҳақда «Сабаҳ» хабар бермоқда.

Олтмиш минг йилдан зиёд вақтдан буён бошқа инсонлар билан алоқа ўрнатишни рад этиб келаётган бу қабила оролга бегоналарнинг киришига асло рухсат бермайди.

Шимолий Сентинел ороли Бенгал кўрфазидаги Андаман архипелагига кириб, ҳудудий жиҳатдан Ҳиндистонга қарашлидир.

Оролга бегонанинг қадами етиши мушкул бўлгани боис унинг суратлари НАСА томонидан тасвирга олинган. Оролга яқин жойда кемалар тўхташи мумкин эмас. Борди-ю, кема бузилиб қолса, йўловчиларнинг оролга киришига рухсат берилмайди. Орол сари ҳаракатланган кишига найзалар билан ҳужум қилинади.

Сентинал қабиласи ташқи дунё билан алоқа ўрнатишни умуман хоҳламайди. Уларга замонавий олам бегона.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг