Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бош инспектор истеъфога чиқди

Бош инспектор истеъфога чиқди

Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (UAEA) бош директори ўринбосари ва Эрон ядровий дастурига жавобгар бош инспектор Теро Варйоранта истеъфога чиқди. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Атом энергияси бўйича халқаро агентлик маълумотларига кўра, 2013 йилдан бери фаолият юритиб келаётган финляндиялик Варйоранта вазифасини бошқа бировга топширган.

Варйорантанинг нима сабабдан истеъфога чиққани ҳануз маълум эмас. Лекин у ўз вазифасини муваффақиятли уддалагани айтилмоқда.

Унинг ўрнига Массимо Апаро вақтинча вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг