Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бразилияда футболчилар бўлган самолёт ҳалокатга учради: ҳеч ким тирик қолмади

Бразилияда футболчилар бўлган самолёт ҳалокатга учради: ҳеч ким тирик қолмади

Фото: «Globo»

Бразилиянинг «Пальмас» клуби футболчилари бўлган самолёт парвоз пайтида ҳалокатга учради. Бу ҳақда «Globo» хабар берди.

Нашрнинг маълумотларига кўра, самолёт Токантинс авиация ассоциациясининг учиш-қўниш йўлаги охирида кўтарилган ва қулаб тушган. Бортда тўрт нафар футболчи бўлган — Лукас Пракседеш, Гильерме Ноэ, Ранул ва Маркуш Молинари, клуб президенти Лукас Мейра ва учувчи Вагнер. Уларнинг ҳеч бири тирик қолмади. Жамоа аъзолари Гоянияда Вила-Нова жамоаси билан ўйнаш учун учиб кетишаётган эди.

«Пальмас» 1997 йилда ташкил этилган. Жамоа Бразилиянинг тўртинчи дивизионида иштирок этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг