Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Британ турмаларида панжаралар ўрнига шиша ўрнатилади

Британ турмаларида панжаралар ўрнига шиша ўрнатилади

Фото: «kp.ru»

Британия қамоқхоналарида темир панжаралар ўрнига шиша ўрнатилади. «Махбуслар» ва «камералар» сўзлари ўрнига «одамлар» ва «хоналар» сўзлари қўлланади. Бу Англияда солиқлар орқали молиялаштирилувчи уч йиллик лойиҳа бўлиб, лойиҳанинг мақсади «қафас» образи билан боғлиқ тасаввурни йўқотиш ва «махбус» сўзини ишлатмасликдан иборат.

Британ олимларининг фикрича, темир панжаралар қамоқдагилар рухиятига ва унинг соғломлашувига салбий таъсир кўрсатади.

Энди британ турмаларида темир панжаралар ўрнига икки қаватли шиша ўрнатилади. Улар турмадан кўра кўпроқ рухий реабилитация амалга оширилувчи тиббий масканга ўхшай бошлайди. Шунингдек, қамоқхоналарда турли ранглар ҳам пайдо бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг