Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Британия парламентида илк бор робот нутқ сўзлайди

Британия парламентида илк бор робот нутқ сўзлайди

Фото: «Korrespondent.net»

Миддлсекс университетида яшовчи «Pepper» исмли робот Британия жамоат палатаси қўмитасининг тўртинчи саноат инқилоби ҳақидаги йиғилишда нутқ сўзлайди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда. Бу британ парламентида роботнинг илк бор  чиқиш қилиши бўлади.

Қўмита раиси Роберт Хэлфоннинг фикрича, сунъий интеллектнинг ривожланиши мамлакат яқин ўн йилликда тўқнашадиган энг аҳамиятли ҳодисалардан бири.

«Тўртинчи саноат инқилоби - мамлакатнинг  яқин 10, 20 ёки 30 йил ичидаги энг муҳим муаммоси»,- дейди Хэлфон.

Парламентда сўзга чиқиши кутилаётган «Pepper» роботи Япониянинг «SoftBank» компанияси томонидан 2014 йилда яратилган. У иккита HD камера, тўртта микрофон ва сенсорли экран билан жиҳозланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг