Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Британия шаҳзодаси тарихда илк бор Исроилга ташриф буюради

Британия шаҳзодаси тарихда илк бор Исроилга ташриф буюради

Фото:«Third Sector»

Буюк Британия тахтининг иккинчи вориси шаҳзода Уильям келгуси ой Исроил ва Иорданияга сафари чоғида Қуддус шаҳрига ҳам тўхтаб ўтади. Бу ҳақда «Haber7» хабар қилмоқда.

Шу йил 24 — 28 июнь кунлари амалга ошириладиган зиёрат Иордания пойтахти Уммондан бошланади. Тел-Авив ва Қуддусдан кейин Рамаллоҳда ниҳоясига етади.

Қироллик оиласи вакиллари 1948 йилдан бери, яъни Исроил мустақилликка эришгандан бери Тел-Авивга бормаган.

2016 йили Исроилнинг собиқ президенти Шимон Перес вафот этганида Уильям отаси шаҳзода Чарльз билан дафн маросимида қатнашган, бироқ бу сафарга расмий тус берилмаган эди.

Англия тахтининг вориси ким экани ҳақида турли қарашлар мавжуд. Қиролича Елизаветадан кейин тахтга 69 ёшли шаҳзода Чарльз ўтиради. Ундан кейин ўғли Уильям қироллик қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг