Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Британияда болаларни COVID-19га қарши ёппасига эмлашдан воз кечишди

Британияда болаларни COVID-19га қарши ёппасига эмлашдан воз кечишди

Фото: «News.myseldon.com»

Британия ҳукумати болаларни коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлашни амалга ошириш фикридан қайтишди. Бу ҳақда «The Telegraph» газетасига таяниб «РИA Новости» хабар бермоқда.

Эҳтимолий хавфлар тўғрисида тўлиқ маълумот олмагунча вояга етмаганлар эмланмайди, деб ёзади газета.

Истисно тариқасида, 12 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар, хусусан, коронавирусга таъсирчан ўсмирлар препаратни қабул қилишлари мумкин.

Болаларни ёппасига эмлашдан бош тортиш тўғрисида 19 июль, душанба куни Aнглияда коронавирус билан боғлиқ барча чекловлар бекор қилинганда, ниқоб тақиш ва ижтимоий масофа сақлаш мажбурий бўлмаганда расман эълон қилинади.

12 ёшдан катта болаларни эмлаш ҳозирча AҚШ, Исроил ва Францияда тасдиқланган.

COVID-19га таъсирчан деб ҳисобланувчи ўн олти ёшли ўсмирлар ўзларининг «хавф гуруҳи» доирасида эмланиш ҳуқуқига эга.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг