Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Британиялик сотиб олган кўза 4 минг йиллик бўлиб чиқди

Британиялик сотиб олган кўза 4 минг йиллик бўлиб чиқди

Фото: «Global Look press»

Буюк Британиялик Карл Мартин бир неча йилдан буён тиш чўткаси учун идиш сифатида ишлатиб келган кўзача 4минг йиллик тарихий буюм бўлиб чиқди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар берди.

Унинг айтишича, бу кўзани у эски-туски буюмлар бозорида 5 долларга сотиб олган.

У буюмининг қадимий эканини кимошди уйига ишга киргач тасодифан билиб қолган.
Мартиннинг айтишича, у кўзани сотувга қўйилган баъзи қадимий буюмларга ўхшатган ва мутахассисларга текширув учун берган.

Экспертлар кўзани текшириб, кўза 4 минг йиллик тарихга эга эканини аниқлашган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг